Ўртачирчиқ туманида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 4 октябрь куни соат 20:04да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўртачирчиқ тумани, “Ўчоқли” МФЙ, Мажнунтол кўчасида жойлашган “WОРТ БАРАКА БИЗНЕС” МЧЖ га қарашли бинода ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбари бошчилигида 5 та ёнғин қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғин оқибатида бино ичидаги ёғоч материаллари ёнган. Ёнғин соат 20:33да ўраб олиниб, соат 20:59да батамом ўчирилган. Ёнғиндан бинонинг 800 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, сал аввал Чирчиқ шаҳрида кучли портлаш содир бўлгани хабар қилинган эди.






