1

Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлиси 7 октябрь куни чақирилади. Унда қандай масалалар кўрилади?

СИЁСАТ 05.10.2022, 09:57
Сенатнинг ўттиз учинчи ялпи мажлиси 7 октябрь куни чақирилади. Унда қандай масалалар кўрилади?

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар қилди. 

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз учинчи ялпи мажлисини 2022 йил 7 октябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилганидек, навбатдаги ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилади.  “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир. 

Ялпи мажлисда “Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига пенсия тайинлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган  ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига   ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонунларни ҳам муҳокама қилиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, сенаторлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижаларини муҳокама қиладилар.

Шунингдек, ялпи мажлисда Фарғона вилояти ҳокимининг инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳам эшитилади.

Сенаторлар томонидан иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш соҳаларида маҳаллийлаштириш дастурларининг ижроси ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда замонавий инновацион технологияларни кенг татбиқ қилиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган иккита парламент сўрови натижалари ҳам муҳокама қилинади.

Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорларини ҳам тасдиқлаш назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1