АсосийJamiyat

Наманганда фуқарони 3 минг АҚШ доллари эвазига Германияга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

'Наманганда фуқарони 3 минг АҚШ доллари эвазига Германияга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент. 

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.А. бошқа фуқаро Ғ.ни танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига Германия давлатига ишга жўнатишини айтиб, олдиндан 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар