АсосийDunyo

Херсон вилоятида 8 та аҳоли пункти озод қилинди — Зеленский

'Херсон вилоятида 8 та аҳоли пункти озод қилинди — Зеленский'ning rasmi

Херсон вилоятида 8 та аҳоли пункти босқинчилардан озод қилинди ва барқарорлашди: Любимовка, Крешченовка, Золотая Балка, Беляевка, Украинка, Болшая ва Малая Александровка ва Давйдов Брод. Бу ҳақда президент Владимир Зеленский кечки видеомурожаатида маълум қилган.

"Бу тўлиқ рўйхатдан узоқдир. Бизнинг жангчилар тўхтамайди. Босқинчиларни  бутун еримиздан қувиб чиқаришимиз вақт масаласидир”, — деди Президент.

Унинг сўзларига кўра, фақат шу ҳафта давомида Херсон, Харков, Луганск ва Донецк вилоятларида ўнлаб аҳоли пунктлари озод қилинган. Унга кўра, Украина армияси ҳозирги мудофаа амалиёти доирасида жанубда етарлича тез ва кучли ҳаракатни амалга оширмоқда.

Умуман олганда, Украина ҳарбийлари 4 октябрь ҳолатига кўра, Донецк, Луганск, Николаев, Харков ва Херсон вилоятларидаги 1534 та аҳоли пунктини озод қилган, дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар