1

Фарғонада қайнота келинининг бошини узиб олди

ЖИНОЯТ 05.10.2022, 18:22
Фарғонада қайнота келинининг бошини узиб олди

Интернет сайтларида Фарғона вилоятидаги туманларнинг бирида 64 ёшли қайнота келинини ўлдириб, унинг бошини узиб олгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Айтилишича,  воқеа 2022 йилнинг 1 октябрь куни содир бўлган.

64 ёшли эркак аввалига келини билан жанжаллашиб қолган. Шундан сўнг келинини уриб, уни ҳушдан кетказган. Сўнг ҳушидан кетган келинини автомашинасига ортиб, қўшни тумандаги адирликка олиб борган. Ва ҳушсиз келинининг бошини пичоқ билан танасидан ажратиб, жонсиз танани ўша ердаги ахлатхонага ташлаган. Ажратилган бошни эса ўзи яшайдиган тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг ҳудудига яширган.

Воқеа юзасидан Бош прокуратура Матбуот хизмати расмий маълумот берди:

"Мазкур ҳолат ҳақиқатда ҳам содир бўлгани тасдиқланди. 
Маълум бўлишича, бу бўйича Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. 
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда" дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1