1

Тошкентда фуқаро қалбаки 1 200 долларга “Iphone 13” харид қилди

ЖАМИЯТ 05.10.2022, 19:43
Тошкентда фуқаро қалбаки 1 200 долларга “Iphone 13” харид қилди

“OLX” сайти орқали “Iphone 13” харид қилиб олган аёл фуқарони 1 200 АҚШ долларига чув тушириб кетди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар берди.

 Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.К. “OLX” сайти орқали нотаниш харидор аёл билан ўзининг “Iphone 13” русумли уяли алоқа воситасини 1 200 АҚШ долларига сотишга келишиб, тумандаги “Evоs” кафеси олдида учрашган пайтида, харидор аёл унга уяли алоқа воситаси учун 12 дона 100 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни бериб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шу ўринда, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фуқароларга мурожаат қилмоқда.

"Ҳурматли фуқаролар, қалбакилигини билмагани ҳолда қалбаки валюта қимматликларини олиб, уни кейинчалик ўтказган шахснинг қилмиши ҳам жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Шу боис, ўзаро ҳисоб-китобларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси ҳисобланган миллий валютада амалга ошириш орқали ўзингизни ноқонуний ҳаракатлардан асраган бўласиз",-дейилади унда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1