1

Шавкат Мирзиёев Путинни мукофотлади

СИЁСАТ 06.10.2022, 15:24
Шавкат Мирзиёев Путинни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Путинни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Мазкур фармон билан мамлакатларимиз халқлари ўртасидаги анъанавий дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини ривожлантиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси ҳамда таваллудининг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путин Ўзбекистон Республикасининг "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан мукофотланди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Владимир Путин томонидан “Александр Невский ордени” билан тақдирланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1