"Ўзгидромет" 7 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилди
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, факат Қорақалпогистонда бироз ёмғир ёғиши мумким. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 22-27° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-19° бўлади.






