АсосийJamiyat

“Уммон” гуруҳининг собиқ аъзоси Жасур ҳам дардга чалингани маълум бўлди

'“Уммон” гуруҳининг собиқ аъзоси Жасур ҳам дардга чалингани маълум бўлди'ning rasmi

"Уммон" гуруҳининг собиқ аъзоларидан бири Жасур Рафиқов ҳам касал экани хабар қилинди. Бу ҳақда гуруҳнинг собиқ аъзоси Шохруҳ ўзининг инстаграм саҳифасида пост қолдирган. 

"Ҳар куни бирга эдик, бирга улғайдик, не-не яхши ва ёмон кунларни бирга ўтказдик. Кунлар келиб ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Дўстим, сизларнинг борлигингиз мен учун жуда муҳим эканини билдим. Бугун бутун халқимиздан илтимос қилиб қоламан: ўша сиз билган Зоҳид ва Жасурни дуо қилишларини. Аллоҳим, барчасини ўзинг осон қил, Жасурнинг ҳам дардига шифо бер..." деб ёзиб қолдирган Шохруҳ. 

 

Пост тагига қолдирилган изоҳларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хонанданинг анчадан бери оғир хасталик билан курашаётгани ҳақида, баъзилар эса унинг саратон касалига чалинганини айтишган. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 29 сентябрь куни хонанда Зоҳид бошқарувида бўлган BMW даҳшатли аварияга учради. Ҳодиса сабаб бир инсон воқеа жойида ҳалок бўлиб, 3 нафар одам, жумладан Зоҳиднинг ўзи ҳам оғир аҳволда шифохонага тушган. Айни пайтда унинг саломатлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ. 

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар