Россиялик актёр ўзбек сериалида роль ижро этди

МАДАНИЯТ 07.10.2022, 17:16
Россиялик актёр ўзбек сериалида роль ижро этди

Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бугунги кунда кўплаб хорижий мамлакатлар билан кино соҳаси бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб келмоқда. Кинематография агентлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган триллер жанридаги «Офицер 55» сериалида ҳам мана шу ҳамкорликнинг натижаси ўлароқ, фильмга таклиф этилган россиялик таниқли актёр ва режиссёр, «Олтин ниқоб» («Золотая маска») мукофоти соҳиби Антон Пахомовни келтириш мумкин. У фильмда бош роллардан бирини ижро этган. Унинг яратган образи сериалдаги ўзига хос роллардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Антон Пахомов 1997-2000 йилларда «Илҳом» театри қошидаги драматик санъат мактабида таҳсил олган. 2004-2006 йилларда Марказий Осиё ва Қозоғистон ёш режиссёрлари лабораториясида иштирок этган. 2012 йилда Кирилл Серебренников (Москва) раҳбарлигидаги «Транскрипция» лабораториясида иш ўрганган. 1998-2011 йилларда «Илҳом» театри актёри бўлиб фаолият юритган. «Илҳом» театри қошидаги драматик санъат мактабида актёрлик маҳорати бўйича ёрдамчи ўқитувчи ва саҳна нутқи ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 2012 йилда «Et Cetera» театрининг труппасига қабул қилинган.

2008 йилда «Йилнинг энг яхши актёри” номинациясида («Орестея» спектаклидаги Аполлон роли учун) Марк Вайл номидаги «Илҳом» мукофотига сазовор бўлди.

У 2019 йилда Казансевнинг «Эски уй» (СДР театри, режиссёр Владимир Панков) спектаклидаги Рязаев роли учун «Олтин ниқоб» («Золотая маска») мукофоти лауреатига айланган.

Ўзбек киносининг охирги 10 йилликдаги энг ёрқин фильми бўлиши кутилаётган «Офицер 55» сериалиниг тизери тез орада тақдим этиалди!

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1