“Офицер 55” сериалининг суратга олиш ва дубляж жараёнлари якунланди (фото)

МАДАНИЯТ 07.10.2022, 18:17
“Офицер 55” сериалининг суратга олиш ва дубляж жараёнлари якунланди (фото)

Кинематография агентлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамкорлигида ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган “Офицер 55” сериали яратилмоқда. Триллер жанридаги сериал Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув бўлимининг ўта муҳим ишлар бўйича тезкор ходими ҳақида ҳикоя қилади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Aхборот хизмати хабар бермоқда.
 


Фильмда қаҳрамоннинг матонати, қаттиққўллиги, жиноятчиликка қарши курашдаги ўзига хос тактикаси, шунингдек, жиноят қидируви соҳасидаги хизмат нақадар масъулиятли эканлиги ҳақида сўз боради. Сериал воқеалари томошабинни ўзининг қийин ва кескин сюжет линияси билан қизиқтира олади. 
 


Айни вақтда фильмнинг суратга олиш ва дубляж жараёнлари ниҳоясига етган бўлиб, фильм мусиқалари ва гарфикаси устида иш олиб борилмоқда. Яқин орада фильм трейлери ҳам тайёр бўлиш арафасида турибди.



Постановкачи режиссёр Рустам Мелиев, постановкачи оператор Диёр Адашев, продюсерлар Жамшид Асадов ва Дилбар Юсупова.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1