Владимир Путин ва Владимир Зеленский ноябр ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитига боришга рози. Бу ҳақда “zamon.uz” ёзмоқда.
Агар Зеленский ва Путин Балидаги саммитга келишса, бу уларнинг можаро бошланганидан буён биринчи марта бир жойда йиғилиши бўлади.
Кескинликнинг олдини олиш учун давлат раҳбарлари турли меҳмонхоналарга жойлаштирилади. Ҳозирда уларни қайси меҳмонхоналарга жойлаштириш масаласи ҳал қилинмоқда.