Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари ва журналистлар учун электротехника саноати корхоналарига пресс-тур ташкил этилди.


Дастлабки манзил "Ўзбекистон-Германия бизнес-форуми" доирасида имзоланган меморандумдан сўнг очилган "Falk Porsche Fiberglass" шиша тола ишлаб чиқариш корхонаси бўлди.
Бизга маълум қилинишича, ушбу лойиҳанинг қиймати 13, 6 млн. доллар, йиллик ишлаб чиқариш қуввати: 13 минг тонна бўлган шиша тола ишлаб чиқариш.

"Бу корхона Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади. Бу каби ишлаб чиқаришлар дунёнинг саноқли ривожланган давлатларида амалга оширилади. Бу асосан АҚШ, Франция, Германия ва Хитойда ишлаб чиқарилади. Бу завод ҳар йили 5% ўсиш суратига эга. Чунки шиша толадан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар хусусияти бўйича металлдан анча устун" – "Falk Porsche Fiberglass" корхонаси раҳбари Улуғбек Исмоилов.
Технологик жараён
Шиша тола - эритилган шиша массасини механик ускуналар ёрдамида фильерлар орқали тортиб олинади ва тола манжет устига ўралади. Тола диаметри тортиш тезлиги фильер диаметрига боғлиқ бўлади. Технологик жараён бир ёки икки босқичда амалга оширилади. Биринчи ҳолатда шиша тола бевосита шиша массаси эритилган печдан тортиб олинади, иккинчи ҳолатда махсус тайёрланган шиша массасидан тайёрланган шарчалар печга солинади ва эритилади.



Ойбек Шукуров.






