Икки кун аввал, 6 октябрь куни тахминан соат 13.30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги кичик халқа автомобиль йўлида тўртта транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "Spark" ҳайдовчиси ва унинг ичида бўлган вояга етмаган йўловчи шифохонага юборилган. Ҳодиса ҳақида пойтахт ИИБ хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲнинг сабаби: "Nexia-3" русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани. Бунинг оқибатида автомашина бошқа транспорт воситалари билан тўқнашган. Натижада тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда", — дейилади хабарда.






