Европа Иттифоқи кенгаши президенти Шарл Мишел Марказий Осиё мамлакатларига ташриф буюради.
Бу ҳақда Мишел твиттерда Қозоғистон ва Ўзбекистонга бўлажак ташрифлар ҳақида ёзган.

У Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан 26-27 октябрь кунлари Остонада бўлишини, 28 октябрь куни эса Тошкентга ташриф буюриб, Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказишини таъкидлаган.
“ЕИ Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр”, — деб ёзади Европа кенгаши раҳбари.





