Қрим кўпригидаги портлаш Украина махсус хизматлари томонидан уюштирилган. Бу ҳақда The New York Times ёзади
Айтилишича, бу ҳақда журналистларга исмини ошкор қилмаслик шарти билан украиналик юқори мартабали амалдор маълум қилиган. У махсус хизматлар кўприк устида кетаётган юк машинасига бомба қўйганини тасдиқлаган.
Аммо Украина расмийлари ҳам, махсус хизматлари ҳам Қрим кўпригидаги портлаш учун жавобгарликни бевосита ўз зиммасига олмаган.
"Шанба кунги портлаш Қрим ярим оролини Россия билан боғлайдиган ягона кўприкнинг икки қисмини жиддий шкастлади, бу эса Украина жанубида жанг қилаётган рус қўшинлари учун энг муҳим таъминот линиясини бузди ва жанг майдонида доимий йўқотишларга дуч келаётган Кремлга шармандали зарба берди", — дейилган хабарда.