7 октябрь куни УНЕСCОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов билан Бухородаги маданий мерос обектларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улар Бухоронинг тарихий қисмидаги “Арк” қалъаси, Масжиди Калон, “Абдулазизхон” ва “Улуғбек” мадрасалари, “Нодир Девонбеги” мадрасаси, “Хўжа Калон” масжиди ва “Хўжа Калон” ҳовузи каби маданий мерос обектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишишди.



Шунингдек, Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчасида жойлашган “Метриc Вентурес” (Ҳятт Регенcй), “Интернатионал Ҳотел Сервиcес” (Wҳйндҳам), “Тинчлик”, “Олмачи Тур Сервис” масъулияти чекланган жамиятларига қарашли меҳмонхоналарга лойиҳаларининг қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди.
Азиз Абдуҳакимов Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган маданий мерос обектлари, шунингдек Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари, масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган “Туризм шаҳарчаси” бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилди.
Бухородаги Туризм ва маданий мерос техникуми ҳам эътибордан четда қолмади. Айни дамда бу ерда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларини ноябр ойига қадар тугалланиш бўйича топшириқлар берилди.
Таъкидлаш лозимки, ташриф давомида Бухородаги Когон туманидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” мажмуаси, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги “Исмоил Сомоний” ва “Чашмаи Аюб” мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга бориш ҳам режалаштирилган.
Қайд этиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг шунга доир “2022–2026-йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ҳам эълон қилинган.






