АсосийJamiyat

Тошкентнинг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкентнинг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

"Ҳудудгаз Пойтахт” Ахборот хизматининг маълум қилишича, Юнусобод тумани Деҳқонобод 1-А кўчасида жойлашган газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилмоқда. 

Шу сабабли бугун, 10 октябрь куни соат 10:00 дан 18:00 га қадар "Бободеҳқон" маҳалласидаги 1 200 та ҳовли хонадонларда, 15-16 мавзелардаги жами 4 884 та кўп қаватли хонадонларда ҳамда ушбу манзиллардаги 5 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Шундан:

1. Клиника-2 та
2. Умумий овқатланиш шохобчаси-3 та.

"Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар