Туркияда бўлиб ўтаётган ампутант футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда
Вакилларимиз учинчи ўрин учун баҳсда Гаити терма жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича Ўзбекистон амутантлар термаси бунга қадар жаҳон чемпионатида учта олтин (2007, 2010, 2012), битта кумуш (1998) ва иккита бронза (1991, 2002) медалига эга чиққан.
10.10.2022 09:03
⚡️Ўзбекистон ампутант футболчилар жамоаси жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
