АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

'Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради'ning rasmi

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокида бўлиб ўтган брифингда Шавкат Мирзиёевнинг жорий ҳафтадаги иш жадвали ҳақида маълумот берилди, дея хабар қилди "Darakchi.uz" журналисти.  

Таъкидланишича, Давлат раҳбарининг бу ҳафтадаги иш жадваллари ҳам ички, ҳам ташқи сиёсий масалаларда қатор тадбир, учрашув ва ташрифлар ўрин олган.

11 октябрь куни Давлат раҳбари мамлакатимизга ташриф билан келган Татарстон Республикаси раҳбари Рустам Миннихановни қабул қилади. Унда ҳудудлараро ҳамкорликни янги мазмун ва аниқ лойиҳалар билан янада ривожлантириш ҳамда амалга оширилаётган ҳамкорликдаги қўшма дастурларни янада жадаллаштириш масалаларининг муҳокамаси кўзда тутилган.

Шунингдек, 12-14 октябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ўзаро ишонч чоралари бўйича кенгаш йиғилиши, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда “Марказий Осиё – Россия” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистон Республикасига ташриф буюради.

Ташриф кун тартибида хорижий давлатлар, шу жумладан, Вьетнам Социалистик Республикаси Вице-президенти Во Тхи Ань Суан, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва бир қатор халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари ҳафта давомида Президентимизнинг мамлакатимиз иқтисодий ва ижтимоий ривожига бағишланаган қатор муҳокамаларни ўтказишлари режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар