АсосийJamiyat

Омбудсман тақдимномасига кўра касб касаллигига учраган фуқарога 191 млн сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилмоқда

'Омбудсман тақдимномасига кўра касб касаллигига учраган фуқарога 191 млн сўмдан ортиқ суғурта товони тўлаб берилмоқда'ning rasmi

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) фуқаро Б.И. суғурта шартномаси бўла туриб, суғурта товони тўлаб берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди.

Аризада кўрсатилишича у тоғ-кон металлургия соҳасида 6 йил 10 ой давомида ишлаб келган. Соғлиғининг ёмонлашгани, йўтал, кўкрак қафаси, бўйин ва белдаги кучли оғриқлар ҳамда кучли заифлик сабабли тиббий текширувдан ўтказилади. Унга Силикоз — бронх-ўпка аппаратининг касбий касаллиги ташхиси қўйилади.

Мурожаатчи касб касаллигини орттириб олгани факти бўлса ҳам унинг мурожаати суғурта компанияси ходимлари томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Шундан сўнг, Омбудсман томонидан суғурта компаниясига фуқаро Б.И. суғурта шартномасининг юридик кучга эга бўлган даврида касб касаллигини орттириб олганига етарли асослар борлиги ва шу нуқтаи назардан шартнома мажбуриятларининг бажарилиши бўйича тақдимнома киритилди.

Тақдимнома натижаларига кўра фуқаро Б.И. касб касаллигини орттириб олгани суғурта ҳодисаси деб ҳисобланиб унга жами 191 млн сўмдан ортиқ суғурта товони тўланиши белгиланди.
 

    Бошқа янгиликлар