АсосийЖАМИЯТ

Инновацион ривожланиш вазирлигида “Туризм ҳафталиги” старт олди

10 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Туризм ва маданий мерос вазирлиги...

'Инновацион ривожланиш вазирлигида “Туризм ҳафталиги” старт олди'ning rasmi

10 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги биносида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамкорлигида “Туризм ҳафталиги” ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

14 октябрга қадар давом этадиган мазкур ҳафталик Президентнинг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3698-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йилнинг 16 майидаги 24/1-1600-сонли топшириғи юзасидан “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг илмий ишланма ёки инновацион маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш бўйича режа-жадвал”га мувофиқ ўтказилмоқда.

Туризм ҳафталиги доирасида Инновацион ривожланиш вазирлигида шунингдек туризм ва маданий мерос соҳаларида амалга оширилган илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳалар кўргазмаси иш бошлади.

Мазкур кўргазмада Туризм ва маданий мерос вазирлиги мутассадди раҳбарлари, соҳа экспертлари, 9 та олий таълим ва 4 та илмий-тадқиқот марказларидан ташриф буюрган инновацион лойиҳалар муаллифлари ҳамда 20 га яқин тадбиркорлик субектлари туризм ва маданий мерос йўналишларида 20 дан ортиқ инновацион лойиҳалар ва илмий ишланмалар билан иштирок этишмоқда.

Кўргазмани Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Ботир Шахриёров ҳамда Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шаҳло Турдиқулова очиб берди.

Шунингдек, Б. Шахриёров “Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳияти, соҳани ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги вазифалар” мавзусида тақдимот ўтказди. Тақдимотда охирги 6 йилда ва 2022 йилнинг 9 ойи мобайнида ички ва ташқи туризм борасидаги кўрсаткичларга эътибор қаратилди. Таъкидлаш лозимки, маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони пандемия даврини ҳисобга олмаганда мунтазам ошиб борган.

Бундан ташқари, тақдимотда Ўзбекистоннинг 2020 йилда UNWTO томонидан тузилган “Туризм соҳаси энг тез ривожланаётган 20 мамлакат” рейтингида 4-ўринни эгаллагани алоҳида қайд этилди. Қолаверса, бошқа соҳаларда ҳам рақамлар ўсиб боргани алоҳида эътироф қилинди.

Кўргазмада, шунингдек, география фанлари номзоди, доцент Б.Холматжоновнинг “Биоиқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда туризм ҳудудларида турпакетларни диверсификацияловчи ҳамда Оъзбекистон туристик салоҳиятини коърсатувчи картографик модел ва унинг иловасини яратиш”, Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Искандар Тухлиевнинг “Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришнинг миллий моделини ишлаб чиқиш” мавзуларига бағишланган тақдимотлари ҳам намойиш этилди.

Маълумот учун, кўргазмани ташкил этишдан мақсад олий таълим муассасаларининг илмий ишлари ва илмий-тадқиқот муассасалари тадқиқотларининг натижаларини тижоратлаштириш, инновацион фаол тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, хусусий сектор вакилларининг инновацион фаолиятга жалб этиш ҳамда янги инновацион лойиҳаларни амалиётга жорий этиш орқали туризм хизматлари кўрсатиш ва улардан фойдаланиш жараёнларини рақамлаштириш ва фуқароларга қулайликлар яратишдан иборатдир.

    Бошқа янгиликлар