АсосийDunyo

Байден Зеленскийга замонавий ҳаво мудофаа тизимларининг янги партиясини ваъда қилди

'Байден Зеленскийга замонавий ҳаво мудофаа тизимларининг янги партиясини ваъда қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Жо Байден Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқоти чоғида Вашингтон Киевни замонавий ҳаво мудофааси (ҳаво ҳужумидан мудофаа) тизимлари билан таъминлашини айтди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берган.

“Президент Байден Украинага ўзини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ёрдам, жумладан, илғор ҳаво мудофаа тизимларини тақдим этишда давом этишга ваъда берди. Шунингдек, у Украинага хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттириш учун иттифоқчилар ва ҳамкорлар билан давом этаётган ҳамкорликни таъкидлади”, — дейилади Оқ уй сайтида.

Қўшма Штатлар Россиянинг мамлакатни демилитаризация ва деназиялаштириш бўйича махсус операцияси фонида Украинани фаол қўллаб-қувватламоқда. Шундай қилиб, сентябрь охирида Пентагон яна 1,1 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетини ажратди. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар