АсосийJamiyat

"Қамчиқ" давонида йўлдан чиқиб кетган "VOLVO" 5 ва 8 тонналик юк машиналарига бориб урилди. Юк машиналаридан бири ёниб кетган

'"Қамчиқ" давонида йўлдан чиқиб кетган "VOLVO" 5 ва 8 тонналик юк машиналарига бориб урилди. Юк машиналаридан бири ёниб кетган'ning rasmi

Бугун, 11 октябрь куни соат 05:45 да А-373 “Тошкент-Ўш” халқаро автомобил йўлининг “Қамчиқ” довони қисмида “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “ВОЛВО” русумли юк машинаси ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 5 тонналик ҳамда 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машиналари билан тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодиссаси оқибатида 8 тонналик “ИСУЗУ” юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда 

Воқеа жойига ФВВининг "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари ва ЙПХ  ходимлари етиб борган. Қутқарувчилар махсус асбоб-анжомлар ва техникалар ёрдамида ёнаётган машинани соат 06:07 да ўчиришган. Шунингдек, ҳодиса оқибатларини бартараф этишга Фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотлар куч-воситалари ҳам жалб этилган.  

Қутқарувчилар томонидан воқеа жойида жабрланган 3 нафар юк машиналари ҳайдовчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, малакали тиббий ёрдам  кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳодиса оқибатида халок бўлганлар йўқ.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар