АсосийJamiyat

Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи марта ер силкиниши содир бўлди

'Ўзбекистонда бугуннинг ўзида иккинчи марта ер силкиниши содир бўлди'ning rasmi

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, 2022 йил 11 октябрда, Тошкент вақти билан 13:10 да (11.10.2022 йил, Гринвич бўйича 08:10 да) Афғонистонда зилзила содир бўлди. 

Зилзила координаталари: 36,51 градус шимолий кенглик; 66,67 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,2. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 573 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 3 балл, 95 км.

Қашқадарё вилоятида 2 балл, 271 км.

Эслатиб ўтамиз, бугун тонгги 04:23 да ҳам Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистоннинг иккита вилоятида сезилган эди. 

    Бошқа янгиликлар