АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон Малайзия сайёҳлари учун энг яхши йўналишлардан бирига айланиши мумкин

Бухоро вилояти делегациясининг Малайзиядаги ташрифи доирасида 2022-йил 10 октябрь куни Ўзб...

'Ўзбекистон Малайзия сайёҳлари учун энг яхши йўналишлардан бирига айланиши мумкин'ning rasmi

Бухоро вилояти делегациясининг Малайзиядаги ташрифи доирасида 2022-йил 10 октябрь куни Ўзбекистон зиёрат туризм элчиси, Малайзия Давлати Перлис шаҳри муфтийси Моҳд Асрий бин Зайнул Абидин ва Малайзия Ислом санъати музейи раҳбарияти билан музокаралар ташкил этилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги зиёрат туризм элчиси Зайнул Абидин билан учрашув чоғида, Ўзбекистон билан маданий соҳадаги ҳамкорликни  ривожлантириш ва Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини тарғиб қилиш, икки мамлакат ўртасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш, шунингдек, мамлакатнинг тарихий шаҳарларида туризм инфратузилмасини модернизация қилиш борасида олиб борилаёйган ишлар юқори баҳоланди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё олимлари ва мутафаккирларининг, хусусан Имом Ал Бухорий ва Ат Термизилар каби қомусий олимларнинг Ислом цевилизацияси ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси қайд этилди. 
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Малайзия сайёҳлари учун энг яхши йўналишлардан бирига айланиши мумкин. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Куала-Лумпур Марказий масжидларида маъруза қилиш учун республика имомлари делегациясини юбориш ташаббусига юксак баҳо берилди.  Бу эса мамлакатимизни Малайзия мусулмон жамоатчилиги орасида зиёратгоҳ маршрути сифатида тарғиб қилиш учун самарали механизм бўлиб хизмат қилади. 
Муфтий жаноблари ушбу ишни давом эттиришга тайёрлигини билдириб, ўз ватани Перлис масжидларига маъруза қилиш учун бир гуруҳ ўзбек имомларини таклиф қилди.
Шу билан бирга, Малайзия сайёҳлари оқимининг кўпайишига мамлакатлар ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри ҳаво қатновининг йўқлиги, шунингдек, туристик пакетларнинг юқори нархи тўсқинлик қилаётганини айтди.
 


"Шу муносабат билан, Тошкент ва Куала-Лумпур ўртасида ўзбек авиакомпаниялари рейсларининг тез – тез қайта тикланиши, шубҳасиз, туризм алмашинувининг фаоллашишига ёрдам беради", деди муфтий. 
Музокаралар натижасида қуйидаги келишувларга эришилди:
-жорий йилнинг ноябр ойи бошида Ўзбекистонда зиёрат туризм ҳафталигида иштирок этиш учун зиёрат туризм элчиси М. Абиддиннинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш;
-Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ва зиёрат туризм йўналишлари ҳақида видео-контентни ижтимоий тармоқларда мунтазам равишда нашр этиш бўйича ишларни давом эттириш.
2. Малайзия Ислом санъати музейига ташриф доирасида директор маслаҳатчиси Р. Салим билан учрашув ташкил этилди. Музокаралар давомида Малайзия томони Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатнинг бой маданий ва маънавий меросини ўрганиш ва оммалаштириш ташаббусларига юксак баҳо берди. 
Томонлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар даражасидан мамнунлигини билдирган Р. Салим қўшма тадбирларнинг муваффақиятли ўтказилишини, хусусан, музей делегациясининг республикага яқинда ташрифи ва "Малайзия Ислом санъати музейи коллекцияларида Ўзбекистоннинг маданий мероси" китоб-албомининг тақдимотини қайд этди.

Мулоқот давомида моддий маданият обектларининг қўшма кўргазмаларини ташкил этиш орқали Ислом оламининг илмий ва маданий меросини тарғиб қилиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида қуйидаги келишувларга эришилди:

– 2023-2024 йилларда Куала-Лумпурдаги Ислом санъати музейида "Ўзбекистон-Ислом маданияти маркази" мавзусида экспозицияни ташкил этиш. (Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда);

- Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро вилояти музейларининг Шарқ миниатюралари ва экспонатлари кўргазмалари консепсияларини ўрта муддатли истиқболда музейда ўтказиш учун ишлаб чиқиш;

-2023-2024 ўқув йили учун Ал-Бухорий халқаро университетида бакалавриат йўналишлари бўйича таҳсил олиш учун Ўзбекистоннинг кам таъминланган оилаларидан иқтидорли талабаларга таълим грантларини ажратиш;

-музей менежменти бўйича мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича семинар ва тренинглар ташкил этиш;

    Бошқа янгиликлар