Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари Остона шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.






