АсосийDunyo

БМТ: Украина аҳолисининг учдан бир қисми мамлакатни тарк этди

'БМТ: Украина аҳолисининг учдан бир қисми мамлакатни тарк этди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) маълум қилишича, Россия ҳужумлари бошлаган 24 февралдан бери Украина аҳолисининг учдан бир қисми мамлакатни тарк этган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлари томонидан ёзма равишда берилган баёнотда, украиналик муҳожирларнинг аҳволи баҳоланди.

Унга кўра, уруш бошлаганидан кейин Украина аҳолисининг учдан бир қисми мамлакатни тарк этган. Кўплаб аёллар, болалар, қариялар ва ногирон муҳожирлар ҳимоясиз қолган.

Муҳожирлар ва улар оилаларининг ҳимоя қилиниши халқаро ҳуқуқ талаби экани, болаларни ҳимоя қилишга эса алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Бошқа томондан, БМТнинг Инсонпарварлик ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА), 10 октябрь куни Россия томонидан Украинадаги тинч аҳоли яшаш жойларига қарши уюштирилган ракета ҳужумлари натижасида минглаб оила электр ва алоқа имкониятларидан маҳрум қолганини қайд этди.

Баёнотда шунингдек, Россия ҳужумлари Украинадаги инсонпарварлик ёрдам фаолиятларини ҳам тўхтатгани билдирилиб, БМТга қарашли ташкилотларнинг муҳтож ҳудудларга ёрдам етказиб бера олмагани таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар