1

Оҳангаронда 28 ёшли аёл эрини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 12.10.2022, 11:04
Оҳангаронда 28 ёшли аёл эрини пичоқлаб ўлдирди

Оҳангаронда эр-хотин жанжали ўлим билан якунларди. Бош прокуратура матбуот хизмати "darakchi.uz"га жиноят тафсилотларини маълум қилди. 

Аниқланишича, 2022 йил 12 октябрь куни соат 01:30 ларда Оҳангарон шаҳри, Оҳунбобоев маҳалласида яшовчи 28 ёшли аёл З.К. хонадонида шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи, 33 ёшли А.Ш. билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан уни кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Шаҳар прокуратураси томонидан З.К.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди, у ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1