1

Фарғона ва Қашқадарёда ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

ЖИНОЯТ 12.10.2022, 14:09
Фарғона ва Қашқадарёда ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Фарғона ва Қашқадарёда ўқишга киритиш ҳамда ўқишни кўчириб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда қтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Фарғона тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.М. бошқа бир фуқаро М.нинг ишончига кириб, 3 500 АҚШ доллари эвазига уни қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари ёрдамида Фарғона Давлат университетига кўчириб беришини айтиб, олдиндан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғузор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Ш. бошқа бир фуқаро Э.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Шаҳрисабз Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1