1

Самарқандда ота-бола фирибгарлар “Темурбек ўғлонлари мактаби”ни ташкил қилиб, фуқароларнинг пулларини "еб" кетди

ЖИНОЯТ 12.10.2022, 14:52
Самарқандда ота-бола фирибгарлар “Темурбек ўғлонлари мактаби”ни ташкил қилиб, фуқароларнинг пулларини "еб" кетди

Самарқандда фуқаро С.Бозорова, ўғли А.Узоқов ва бошқа шериклари билан тадбиркорлик ниқоби остида  “Темурбек ўғлонлари ҚКТМ мактаби” нодавлат таълим муассасасини ташкил қилиб, кўплаб фуқаролардан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Ушбу таълим муассасаси Самарқанд шаҳри “Ҳунармандлар” МФЙ Бедил кўчаси 17-уйда жойлашган бўлган. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Самарқанд вилояти ИИБ мазкур шахслардан жабрланганлар бўлса, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишларини сўрамоқда. 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1