АсосийЖАМИЯТ

Янгийўлда от 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди

Бугун, 12 октябрь куни соат 10:40 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Обод” МФЙда...

'Янгийўлда от 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди'ning rasmi

Бугун, 12 октябрь куни соат 10:40 лар атрофида Тошкент вилояти Янгийўл тумани “Обод” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролардан бири туман ФВ бўлимига оти эҳтиёсизлик оқибатида ҳовлисидаги 4 метрли чуқурликка тушиб кетганлиги ва уни олиб чиқишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда ФВВ маълум қилди.  

Зудлик билан айтилган манзилга туман ФВ қутқарувчилари етиб борган ва махсус қутқарув асбоб-анжомлари ҳамда техника ёрдамида чуқурликдаги от талофатларсиз чиқариб олинган.

    Бошқа янгиликлар