"Ўзгидромет" 13 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда. Ҳаво ҳарорати 23-28° ни ташкил этади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-27° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 16-21° бўлади.






