АсосийDunyo

БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди

'БМТ Бош Ассамблеясида Украинанинг ҳудудий яхлитлиги учун овоз берилди'ning rasmi

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг айрим вилоятларининг мақоми ҳақидаги қарорларни бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда БМТнинг расмий сайтида хабар қилинди. 

Маълум қилинишича, БМТ Бош Ассамблеяси 143 нафар ёқлаб, 5 нафари қарши ва 35 нафар бетараф овоз билан “Украинанинг ҳудудий яхлитлиги: БМТ Низоми тамойилларига риоя қилиш” резолюциясини қабул қилди. Унда давлатлар Россия Федерацияси томонидан ноқонуний референдумлар ташкил этишни қоралаганлар.

Бош Ассамблея Украинанинг халқаро миқёсда тан олинган чегаралари, жумладан, ҳудудий сувлари доирасидаги суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигига содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

“Бош Ассамблея Россия Федерацияси томонидан Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудларда ноқонуний референдумлар ўтказиш ҳамда Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларини ноқонуний аннекция қилишга уринишларни қоралайди”, - дейилади қабул қилинган қарорда.

Россиянинг 2022 йил 23-27 сентябрь кунлари Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларида ўтказилган ноқонуний референдумлар ва кейинчалик бу ҳудудларни ноқонуний равишда аннекция қилишга уриниши бўйича “ноқонуний ҳаракатлари” юридик кучга эга эмаслигини таъкидланди.

Резолюцияда барча давлатлар, халқаро ташкилотлар ва БМТнинг ихтисослашган идоралари Россия Федерацияси томонидан Украинанинг Донецк, Запороже, Луганск ва Херсон вилоятларининг бирортаси ёки барчасининг мақомига киритилган ўзгаришларни тан олмасликка чақирилади. 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Москвадан Украинанинг айрим ҳудудлари мақоми бўйича 2022 йил 21 февраль ва 29 сентябрдаги қарорларини “ҳудудий яхлитлик ва суверенитетни бузгани учун” дарҳол ва сўзсиз бекор қилишни талаб қилди. Бу Украина ва БМТ Низоми тамойилларига зиддир. Ассамблея Россиянинг барча қуролли кучларини Украина ҳудудидан халқаро тан олинган чегаралари доирасида зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилди.

 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар