АсосийSiyosat

Остона: президентлар МДҲда 2023 йилда “Рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаш йили”ни ўтказиш бўйича Ҳаракатлар режаси лойиҳасини маъқуллашлари кутилмоқда

'Остона: президентлар МДҲда 2023 йилда “Рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаш йили”ни ўтказиш бўйича Ҳаракатлар режаси лойиҳасини маъқуллашлари кутилмоқда'ning rasmi

МДҲ саммитида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон президентлари МДҲда 2023 йилда “Рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаш йили”ни ўтказиш бўйича Ҳаракатлар режаси лойиҳасини маъқуллашлари кутилмоқда.  

Шунингдек, 2023-2024 йилларга мўлжалланган гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги устувор ҳаракатлар режаси лойиҳасини кўриб чиқиш таклиф этилди.

14 октябрь куни куннинг иккинчи ярмида Остонада Марказий Осиё-Россия биринчи саммити бўлиб ўтади, унинг якунида қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Тадбирда Қозоғистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этади.

Саммит чоғида мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш, умумий савдо-иқтисодий манфаатларни, жумладан, озиқ-овқат, хомашё ва логистика нархлари ошиб бораётган шароитда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Шунингдек, Афғонистондаги вазият контекстида минтақавий хавфсизлик бўйича фикр алмашиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар