Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига илиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келиши давом этади, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан булутли массивлар кириб келишида 15 октябр куни беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёғир ёғади.
Кундузги ҳаво ҳарорати ушбу куннинг ўртача меъёрий қийматларидан кўп бўлади ва 26-29о ни ташкил этади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда 16 октябр куни баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.