АсосийSiyosat

"Марказий Осиё – Россия" саммити илк бор Остона шаҳрида ўтказилмоқда

'"Марказий Осиё – Россия" саммити илк бор Остона шаҳрида ўтказилмоқда'ning rasmi

Остона шаҳрида илк бор "Марказий Осиё – Россия" саммити ўтказилмоқда. 

Давлат раҳбарларининг “Марказий Осиё – Россия” форматида Остона шаҳрида ўтказилаётган учрашуви Россиянинг минтақа мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатганининг 30 йиллиги арафасида бўлиб ўтмоқда.

Саммитда давлат раҳбарларининг сўзга чиқиши ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини олти томонлама форматда муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Шунингдек, олий даражадаги учрашув давомида Афғонистондаги вазиятни инобатга олган ҳолда минтақавий хавфсизлик масалалари ҳамда ҳозирги геосиёсий вазият, озиқ-овқат, хомашё ҳамда логистика нархлари ошиб бораётган шароитда савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Учрашув якунлари бўйича Евроосиё маконидаги минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини акс эттирувчи Давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини қабул қилиш режалаштирилган.

Маълумот учун: 2019 йил 5 апрелда Москва шаҳрида Россия томонининг ташаббуси билан Марказий Осиё мамлакатлари ва РФ ташқи ишлар вазирлари даражасида “Марказий Осиё – Россия” форматининг биринчи учрашуви бўлиб ўтган. Ҳозирга қадар шундай форматда 5 та йиғилиш ўтказилди. 

    Бошқа янгиликлар