АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда ҳаво ҳароратини кескин пасайиши ҳақида тезкор маълумот берилди

"Ўзгидромет" марказининг тезкор маълумотига кўра, жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг...

'Ўзбекистонда ҳаво ҳароратини кескин пасайиши ҳақида тезкор маълумот берилди'ning rasmi

"Ўзгидромет" марказининг тезкор маълумотига кўра, жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 8-10  даражага пасайиши кутилмоқда.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиди) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар