АсосийSiyosat

Президент МДҲ давлатларини ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирди

'Президент МДҲ давлатларини ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирди'ning rasmi

Аввал хабар берилганидек, бугун Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲ доирасидаги шерикликни мустаҳкамлашнинг муҳим йўналишлари юзасидан ўз нуқтаи-назарини баён қилди.

Таъкидланганидек, жаҳондаги мураккаб вазият, кучайиб бораётган кескинлик ва стратегик мавҳумлик барқарор тараққиёт борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва МДҲ майдонидан максимал даражада самарали фойдаланишни тақозо этмоқда.

Ҳамдўстлик мамлакатларида изчил иқтисодий ўсишга эришиш муҳимлиги қайд этилди.

Президентимиз мавжуд хатарларга қарамасдан, бу борада Ўзбекистонда ҳар жабҳада эришилаётган ютуқларни эътироф этар экан, МДҲ давлатлари  ўртасидаги ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари нарх-навонинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик ҳамда инфляцияни жиловлаш мақсадида МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш муҳимлигини қайд этди.

 

    Бошқа янгиликлар