РФ раҳбари Владимир Путин "Марказий Осиё – Россия" саммити доирасида ўтказилган матбуот анжумани давомида сафарбарлик қачон якунланишига ойдинлик киритди.
"Мудофаа вазирлиги дастлаб қисман сафарбарлик доирасида камроқ сонли одамларни чақиришни мақсад қилган. Сафарлаштирилганлар сонини (300 минг киши) ошириш режалаштирилмаган, деди у. Путиннинг қўшимча қилишича, қисман сафарбарлик сифати яхшиланади, аммо ҳозирда таркибда 222 минг қўшин сафарбар этилган. Қўшимча ҳеч нарса режалаштирилмаган. Мен ҳеч қандай эҳтиёжни кўрмаяпман. Бу иш (сафарбарлик) аллақачон тугаяпти. Ўйлайманки, тахминан икки ҳафта ичида барча сафарбарлик тадбирлари якунланади".
Путиннинг қайд этишича, сафарбар этилган барча русларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия раҳбари Байден билан учрашиш масаласида гап очгани ҳақида ёзгандик.






