АсосийЖАМИЯТ

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қаси...

'Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлди ва бир қанча тадбирларни якунлаб Тошкентга қайтиб келди. 

Остона халқаро аэропортида Ўзбекистон раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот бермоқда.

Маълумот ўрнида, Мирзиёев 13 октябрь куни Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурди.  

14 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Бошқа янгиликлар