АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида жазо ўтаётган маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйди (видео)

'Тошкент вилоятида жазо ўтаётган маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилояти Пискент туманидаги жазони ўташ манзил колониясида икки маҳкум ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда ”Замон“ информацион дастурида хабар қилинди.

Маълум қилинишича, 50-сонли манзил колония ётоқхонасида илгари тўрт маротаба судланган шахс ўзаро тортишув вақтида бошқа бир маҳкумга тан жароҳати етказган.

”Кечаси қўлида темир бор эди, менга отди. Мен эса унинг иягига урдим, у ўнг оёғи сирпаниб кетиб, ерга тушди”, — дейди айбланувчи.

Айбланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми ”д” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. 
Унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 

    Бошқа янгиликлар