Гидрометеорология марказининг етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳатов охирги 5 йилликдаги 15 октября бўйича кун хронологияси эълон қилди.
2018 йил 15 октябрь. Республика ҳудудлари, хусусан Наманган вилоятига ҳам шимолдан совуқ ҳаво оқими кириб келган. Ўртача суткалик ҳарорат иқлимий меъёрий кўрсаткичлардан 5 даражагача пасайган.
Ҳатто, Наманган вилоятининг текислик ҳудудларида ҳам кечаси ёғаётган ёмғирнинг қорга айланиб кетиш прогнозлари тақдим этилган. Бир сўз билан айтганда, ўша куни "яхшигина" совуқ бўлган.
2019 йил. 15 октябрь. Тоғларда бироз ёғингарчилик кузатилган. Ҳарорат иқлимий меъёрдан бироз паст кузатилган. Қамчиқ довонида ҳарорат нол даражагача пасайган.
Наманган вилояти ҳудудлари учун ноябрь ойида кутилаётган маслаҳатомус об-ҳаво прогнози ишлаб чиқилган.
2020 йил 15 октябрь. Қуёшли кун. Ҳарорат +23 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган.
Фарғона вилояти республикада биринчилардан бўлиб, пахта планини 100 % га топширган.
2021 йил. 15 октябрь. Қуёшли кун. Ҳаво ҳарорати максимал +25 даража иссиқ бўлиши прогноз қилинган.
Иқлим ўзгариши туфайли, Россияда янги иқлим мигрантлари пайдо бўлиши, Ўзгидромет бош директори ўринбосари масъул ташкилот вакилларига Ўзбекистонда метан бўйича глобал мажбуриятларга қатъий амал қилиш, "Тупроқсифат таҳлил" ДУК томонидан кузги буғдой экиш учун оптимал муддатлар прогнози тўғрисида таҳлилий материаллар тайёрланган.
Умуман олганда, бугунги 15 октябрь санаси охирги 5 йилликдаги энг иссиқ кундир. 2018 йилнинг 15 октябри совуқ ва ёғинли, 2020-2021 йиллар қуруқ, қуёшли ва 2019 йилнинг мазкур санаси бироз совуқроқ, булутли иқлим шароитини тақдим этган.
15.10.2022 11:15
Бугун охирги 5 йилликдаги энг иссиқ кун бўлди






