Президент Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Бартин провинциясидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳат олган кончилар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
15.10.2022 18:05