Ўзбекистон делегациясининг ТДТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишидаги иштироки тўғрисида
2022 йилнинг 17 октябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Йиғилишда 2022 йил 11 ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг биринчи саммити кун тартиби ва тайёргарлик жараёни, шу жумладан ТДТ давлат раҳбарлари кенгашига имзолаш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишни кўзда тутилган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро сиёсат ҳамда Ташкилот доирасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилади.