АсосийJamiyat

Водийдан Тошкентга кетаётган "Isuzu" Қамчиқ довонида жарликка тушиб кетди (видео)

'Водийдан Тошкентга кетаётган "Isuzu" Қамчиқ довонида жарликка тушиб кетди (видео)'ning rasmi

Кеча, 16 октябрь куни А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг 223 кмда “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган, ISUZU русумли юк автомашина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилганлиги сабабли йўлнинг қарама-қарши йўналиши орқали пастки жарликка тушиб кетган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилди.   

Воқеа жойига, ФВВнинг "Қамчиқ" Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, жарликка тушган юк машинасини махсус техникалар ёрдамида чиқариб олишган.  

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ИСУЗУ ҳайдовчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен марказий шифохонасига юборилган.

    Бошқа янгиликлар