АсосийSiyosat

Қорақалпоғистон транспорт вазири Султанбай Сапаровга интизомий чора кўрилди

'Қорақалпоғистон транспорт вазири Султанбай Сапаровга интизомий чора кўрилди'ning rasmi

Жўқорғи Кенгес Ахборот хизмати хабарига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаров жаримага тортилди. 

Маълум бўлишича, вазир Султанбай Сапаров президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган мажлис баённомасига мувофиқ Нукус шаҳри транспорт моделининг Бош режасини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ 2022 йилда 50 дона автобус сотиб олиш, 1 дона логистика маркази ва 1 дона автостанция қуриш, 2 дона темир йўл вокзалини реконструкция қилиш бўйича топшириқларни бажармаган.

Шунингдек, ҳудудда жамоат транспортини ривожлантириш, чекка ҳудудларни жамоат транспорти билан қамраб олиш, автобус ва микроавтобуслар сотиб олиш, онлайн шаклда лицензия бериш, субсидия олиш, тендерларни электрон шаклда ўтказиш бўйича берилган топшириқлар ижроси ҳам етарли даражада эмас деб топилган.

Қайд этилишича, С.Сапаров раҳбар сифатида ўз хизмат вазифаларига масъулиятизлик билан қарагани натижасида транспорт соҳаси бўйича норозилик мурожаатлари бир неча баробарга ортиб кетган.

Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири Султанбай Сапаров ўрта ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жаримага тортилди

    Бошқа янгиликлар