АсосийSiyosat

Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради

'Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга давлат ташрифи билан боради'ning rasmi

Бу ҳақда “24.kg” Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Нуран Ниёзалиевга таяниб маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қирғизистон Республикаси ташқи сиёсатида Ўзбекистон Республикаси билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш устувор вазифа ҳисобланади.

“Шунинг учун Қирғизистон раҳбари Садир Жапаров сайланганидан кейин илк ташрифларидан бирини Тошкентга қилди. Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи юзасидан келишувга эришилди. Дипломатик каналлар орқали муддатлар ишлаб чиқилмоқда. Ташкилий ва мазмуний қисмларни ишлаб чиқиш керак. Бир қатор икки томонлама шартномалар, меморандумлар, чора-тадбирлар режаси, инвестиция лойиҳалари тайёрланмоқда, биз уларни Ўзбекистон томонига таклиф қилмоқчимиз, – деди Нуран Ниёзалиев.

Унинг қўшимча қилишича, вақт икки президентнинг иш жадвалига ҳам боғлиқ. Хабарда айни пайтда тайёргарлик қизғин давом этаётгани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон президентининг Туркманистонга ташрифи амалга оширилади. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар