АсосийSiyosat

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яхши қўшничилик минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашга асос бўлмоқда

'Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яхши қўшничилик минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашга асос бўлмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норов 2022 йил 18 октябрь куни Душанбе шаҳрида "Терроризмга қарши кураш ва террорчилар ҳаракатланишининг олдини олиш учун чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасидаги халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусида юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.

В.Норов тадбирда сўзлаган нутқида сўнгги йилларда Марказий Осиёда терроризмга қарши курашда умумий тамойиллар ва ёндашувлар бўйича минтақавий консенсусни мустаҳкамлаш, ушбу соҳада икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг самарали механизмларини яратиш, тажриба ва ахборот алмашинувини кенгайтиришда эришилган ютуқларни қайд этган.

Унинг таъкидлашича, БМТнинг Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилиниши орқали Марказий Осиё мазкур дастурни минтақавий даражда муваффаққиятли амалга ҳаётга тадбиқ этишнинг илк намунасини кўрсатди. Терроризмга қарши кураш бўйича миллий тизимлар шакллантирилди ҳамда мамлакатларнинг БМТ тавсияларига тўлиқ мос келадиган ҳаракатлар стратегиялари ишлаб чиқилди.

"Минтақадаги умумий хавф-хатарлар ва таҳдидларга қарши кураш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар учун мустаҳкам асос бу дўстлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва ишонч тамойилларига асосланган Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги яқин муносабатлардир. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувлари мамлакатларимизнинг минтақавий хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашдаги улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришга ёрдам бермоқда", деди В. Норов.

Жорий йил июль ойида бўлиб ўтган Маслаҳат йиғилишида XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш йўлидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик тўғрисида тарихий шартнома қабул қилинди.

В.Норов қайд этганидек, Ўзбекистон дунё ҳамжамияти томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро яқинлашув ва ҳамкорлик жараёнларини, минтақанинг глобал иқтисодий ва транспорт алоқаларига интеграциялашувини бундан  кейин ҳам қўллаб-қувватланишига умид билдирмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар