АсосийJamiyat

Тошкент вилоятидан ўрта асрларга оид буюмлар топилди

'Тошкент вилоятидан ўрта асрларга оид буюмлар топилди'ning rasmi

Ўрта асрларга тегишли зардуштийлик дини ибодатхонасидан топилган топилмалар ҳақида маълум қилинди.

Оққўрғон туманида жойлашган Қанқатепа ёдгорлигида археологлар томонидан қазишма ишлари олиб борилмоқда. Миллий археология маркази катта илмий ходими Санъат Кубаев ўрта асрларга тегишли зардуштийлик дини ибодатхонасидан топилган топилмалари ҳақида  маълум қилди.

Қазилма вақтида зардуштийлик динига тегишли сопол идиш бўлаклари, тангалар ва шунга ўхшаш бир қанча буюмлар топилган. Ҳозирги вақтда ибодатхонанинг кириш қисмида қазилма ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар